Жанубий Кореянинг KIA компанияси расман энг тезкор Stinger моделини намойиш этди. Автомобиль ишлаб чиқарувчи Детройт автосалонида тақдим этган моделини ўз тарихидаги энг кучлиси деб атамоқда.
KIA Stinger 2,0 (4 цилиндрли, турбо) ва 3,3 (жуфт турболи V6) литрли иккита бензинли моторлардан бири билан тақдим этилади. Унинг биринчиси 255 от кучини берса, иккинчиси 365 от кучи билан таъминлайди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Уларнинг иккиси ҳам 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда машинани ҳаракатга келтиради. V6 моторли намунаси 5,1 сонияда 100 км/соат тезликка эришади. Энг юқори тезлиги соатига 270 кмни ташкил этади.
KIA Stinger орқа ғилдираклари етакчи бўлган платформада ишлаб чиқилган бўлиб, 55 фоизи ўта пишиқ пўлатдан ишланган. Шу билан бирга, у орқа ва барча ғилдираклари етакчи бўлган намуналарда ишлаб чиқилади.
Энг арзон KIA Stinger диодли бош чироқлар, Nappa чармлари билан ўралган ўриндиқлар, бошқарув электроникаси тартибини ўзгартириш тизими (Personal, Eco, Sport, Comfort ва Smart тартиблари мавжуд), 18 ёки 19 дюймли ғилдираклар, Brembo тормози, проекция дисплейи ва мобиль қурилмалар учун симсиз қувватлаш тизими билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, автоматик тўхташ тизими, олд тўқнашувдан огоҳлантириш тизими, қулай круиз-контроль, ҳаракат қаторини кузатиш функцияси ва орқага ҳаракатланганда яқинлашиб келаётган автомобилдан огоҳлантириш тизими кабилар ҳам мавжуд бўлади.
KIA Stinger 2017 йил охиридан АҚШда сотила бошланади. Аммо, ҳозирча, унинг нархи эълон қилинмаган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди