Жанубий Корея икки немис ва бир япон авто ишлаб чиқарувчиси ҳужжатларининг нотўғри расмийлаштирилгани туфайли 10 хорижий авто моделининг сотилишини тақиқлайди ва уларга нисбатан жарима жорий қилади. Бу ҳақида Daily Sabah нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
BMW, Porsche ва Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Корея Республикасидаги бўлимлари Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги томонидан жорий қилинган 7,2 миллиард вон (5,9 миллион доллар) миқдоридаги жарима тўловидан ажабланишди.
Тақиқлов қўйилган моделлар орасида BMW'нинг x5m модели, Porsche'нинг Macan S Diesel ва яна икки транспорт воситаси, Nissan компаниясининг Qashqai SUV ва Infinity Q50 limousine моделлари бор.
Транспорт воситаларининг сотувга чиқарилиши ноябрь ойидан буён чўзиб келинмоқда. Манбага кўра, фақатгина олти модель ўз вақтида сотилган.
Nissan компаниясининг моделлари борасида текширув ишлари давом этмоқда, BMW'га қўйилаётган айбловлар у қадар жиддий аҳамиятга эга эмас: X6M синов натижаларига доир маълумот X5M ҳужжатларига ўхшашига ишора қилинган. BMW эса, ўз ўрнида, икки транспорт воситаси ҳам бир двигателни қўллашини маълум қилган. Porsche муаммолар ҳақида ўзи маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди