BMW X6’нинг Audi томонидан тайёрланаётган рақобатчиси дизайни фош этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-12-2016 | 00:24 ZAMIN.UZ / Авто / 23 Декабр 2016
540

BMW X6’нинг Audi томонидан тайёрланаётган рақобатчиси дизайни фош этилди

BMW X6’нинг Audi томонидан тайёрланаётган рақобатчиси дизайни фош этилди

Audi компанияси BMW X6 ва Mercedes-Benz GLE Coupe билан рақобатлашадиган Q8 концепт-карини Детройт автосалонида намойиш этади. Янги моделнинг дизайн-скетчлари компания шеф-дизайнери Марк Лихтедан интервью олган, деб ёзмоқда Дарё.уз сайти.

Лихте Q8 ҳақида ҳеч қандай батафсил ахборот бермаган, хусусан, модель қачондан бошлаб серияли тарзда ишлаб чиқарилишига ҳам аниқлик киритмаган. Айни вақтда, кроссовер суратларининг бирида олд бамперда e-tron ёзуви акс этган. Бу автомобиль электромотор билан таъминланишидан дарак бўлиши мумкин.
BMW X6’нинг Audi томонидан тайёрланаётган рақобатчиси дизайни фош этилди

Лихтенинг қўшимча қилишича, 2017 йил ёзида тақдим этилиши кутилаётган янги авлод Audi A8 седани автомобилнинг баъзи функцияларини бошқариш билан боғлиқ «мутлақо янги концепция» билан таъминланади. Кейинчалик бу ечимлардан компаниянинг бошқа моделларида ҳам фойдаланилади.
BMW X6’нинг Audi томонидан тайёрланаётган рақобатчиси дизайни фош этилди

Audi компанияси раҳбарияти Q8 йўлтанламаси ишлаб чиқилишини 2014 йили маъқуллаган эди. Ўшанда модель Porsche Cayenne, Audi Q7 ва Bentley Bentayga’га асос бўлган MLB-Evo платформасида қурилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Q8’нинг Tesla Model X билан рақобатга кирадиган тўлиқ электр версияси ҳам бўлиши билдирилган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.