14:28 / 14.12.2016
8 140

GM Uzbekistan Россияда 1176 та Ravon автомобилини сотди

GM Uzbekistan Россияда 1176 та Ravon автомобилини сотди

GM Узбекистон акциядорлик жамияти 2016 йил июль—ноябрь ойларида Россияда 1176 та Ravon автомобилларини сотди, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Қўмита таъкидлашича, компания дилерлари Ravon бренди остида 420 та автомобилни сотган.

GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 2016 йилнинг январь—ноябрида 0,1 фоизни ташкил этди.

2016 йилнинг январь—ноябри якунларига кўра, GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Россияда автомобиль савдоси ҳажмига кўра 27-ўринни эгаллади. GM моделларидан ҳеч бири ҳисобот даврида бестселлерлар Топ 25 талигига кирмади.

Нашр эслатишича, Россияда Ravon бренди остидаги машиналар савдоси 2016 йил июлидан бошланди. Бунгача GM Uzbekistan ўз машиналарини Daewoo бренди остида сотар эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan Россияда 1176 та Ravon автомобилини сотди