15:50 / 11.12.2016
6 752

Чеченистонда қишки шинаси йўқ машиналарни жарима майдончасига қўйишмоқда

Чеченистонда қишки шинаси йўқ машиналарни жарима майдончасига қўйишмоқда

Чеченистон полициячилари ғалати ишлар қилмоқда. Улар ёзги шинали машиналарни жарима майдончасига қўйишни талаб қиляпти, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.

28 сентябрдан бери Чеченистонда йўл ҳаракати қоидабузарларини аниқлаш ишлари кетмоқда. Ўтган амалиёт мобайнида машинанинг ойнаси қорайтирилмаганлиги, жарима тўланмаганлиги, ҳаттоки, қишки шинадан фойдаланилмаганлиги каби кичик сабаблар билан ҳам жарима майдончасига тортиш ҳолатлари учраб турибди.

Қишда ёзги шинадан фойдаланганлик учун Россия қонунчилигида ҳеч қандай жазо кўзда тутилмаган. Фақатгина сийқалашган шина учун 500 рубл жарима белгиланган.

Россия қонунчилигида покришкалар протектори изларининг жарима солиш учун асос бўладиган чуқурликлари (енгил машиналар учун – 0,8 мм; вазни 12 тоннагача бўлган юк машиналари учун – 1 мм; М1, N1, O1, O2 категорияли транспорт воситалари учун – 1,6 мм; автобуслар учун – 2 мм) белгилаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Чеченистонда қишки шинаси йўқ машиналарни жарима майдончасига қўйишмоқда