23:59 / 07.11.2016
9 151

Toyota 2020 йилдан ялпи электромобиль ишлаб чиқара бошлайди

Toyota 2020 йилдан ялпи электромобиль ишлаб чиқара бошлайди

Япониянинг дунёга машҳур Toyota Motor компанияси тўрт йилдан сўнг экологик тоза автомобилларни кўп сонда ишлаб чиқаришини “Carzone.uz” сайтии хабар қилди.

Унда ёзилишича, автоконцерн 2017 йилдан бошлаб электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирувчи гуруҳни шакллантиради. Бўлажак электромобилларнинг заряди 300 км йўл босишга етади. Машиналар Prius ва Corolla платформасида ясалади.

Электромобилларни ялпи ишлаб чиқариш 2020 йилга белгилангани бежиз эмас. Чунки шу йили Японияда “Олимпиада-2020” ўтказилади ва дунёнинг диққати кунчиқар юртга қаратилади. Компания дунё бўйлаб электромобилларга талаб ортиб бораётганлиги боис шундай қарорга келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Toyota 2020 йилдан ялпи электромобиль ишлаб чиқара бошлайди