Toyota компанияси 2017 йилдан FC Busни сотишни бошлашини эълон қилди. FC Bus барча синовлардан ўтди. Дастлабки икки автобус Токио шаҳрида қатнашни бошлайди. 2020 йилда ўтказиладиган Токио олимпиадасига қадар уларнинг сони юзга етади.
Toyota ушбу автобусни Hino Motors компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарди. Ёнилғи элементининг энергетик маҳсулдорлиги ички ёнув двигателидан кўра самаралироқ эканини тажриба аллақачон кўрсатган. Ёнилғи элементининг яна бир афзаллиги ўзидан CO2 ва бошқа зарарли моддалар чиқармаслигидир.
Ўнта бакка тўлдирилган водород 235 кВ∙соатли энергия ишлаб чиқариши мумкин . Автобусни икки электромотор юрғизади. Фавқулодда ҳолат юз берганда қуввати 9 кВтга тенг бўлган генератор ишга тушади.
Автобуснинг ўлчамлари 10,5 х 2,5 х 3,3 м. 26 йўловчи ўтириб ҳамда 50 йўловчи тик туриб кета олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди