АҚШ автомобиль бозорида сотилган “Мерседес” ва “БМВ” русумларининг икковини қўшганда ҳам “Тесла”га ета олмайди. Бу хулоса жорий йилнинг учинчи чораги савдоси натижаларига асосланади. Элон Маск компаниясининг маълумотларига асосланиб Bloomberg агентлиги ушбу хабарни тарқатди.
Teslaнинг ўз маълумотларига кўра, уч ой мобайнида 9156 дона Model S сотди. Шу даврда 4921та Mercedes S-Class, 3600дан кўпроқ BMW 7 сотилди.
Bloomberg ёзишича, учинчи чоракда “Тесла” АҚШ автомобиль бозорида катта люкс синф автомобиллари сотиш бўйича етакчилигини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу бозорда 32 фоизли улуш “Тесла”никидир. Бу хулосага Mercedes ва BMW вакиллари шарҳ бергани йўқ.
SUV автомобиллар савдосида “Тесла”нинг улуши 6 фоиздир. Model X кроссовери Porsсhe ва Land Roverлардан яхши сотилади, бироқ Mercedes, BMW, Cadillac, Volvo, Audi ва Lexusлардан қуйидадир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади