Германиянинг дунёга машҳур автомобилсозлик компанияси рақобатчиларидан ортда қолиш нияти йўқлигини намойиш этмоқда. У ҳам тез орада аккумуляторларда юрувчи иккита моделини ишлаб чиқармоқчи. Электрли Mini ва йўлтанламас X3 моделининг экологик тоза намунаси, дейилади "Кун" нашри хабарида.
Немис автогиганти режалари хусусида Bloomberg агентлиги компания вакилларига асосланган ҳолда хабар қилган. Аввалроқ, Reuters агентлиги BMW раҳбарияти арзон ва кичик ҳажмли электромобиллар ишлаб чиқиш ғоясини салбий баҳолагани ҳақида хабар қилган эди. Шунга қарамай, BMW матбуот хизмати иккита янги электромобиль ишлаб чиқиш хусусида хабар қилмоқда.
Шундай қилиб, электр Mini 2019 йилда ишлаб чиқилса, X3 ундан бир йил ўтгач пайдо бўлади. Айтиш жоизки, BMW бу борада бирмунча илгарилаб кетган Daimler ва Volkswagen концернлари билан рақобат қилишига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди