Калифорниядаги Proterra компанияси 12 сентябрь куни ишлаб чиқарувчиларининг фикрича, анъанавий ёқилғида ҳаракатланувчи шаҳар автобуслари ўрнини 500 км дан кўпроқ йўлга етадиган батареяси ҳисобига эгаллай оладиган Catalyst E2 автобусини намойиш қилди.
Wired.com нашрининг фикрича, жамоат транспорти одатдаги шаҳар автобусларини электр кўринишидагиларига алмаштириш учун энг яхши номзод ҳисобланади. Биринчидан, унинг учун аккумулятор қувватини тўлдириш учун станциялар мураккаб инфратузилмасини яратиш талаб қилинмайди. Иккинчидан, Catalyst E2 учун нисбатан узоқ давом этувчи 5 соатгача бўлган қувватлаш вақти муаммо ҳисобланмайди: жамоатчилик транспорти кечаси юрмайди.
Catalyst E2 нашри 799 минг долларни ташкил қилади ва дизель ёқилғисида юрувчи автобуснинг нархидан 2 баробарга қимматроқдир. Бироқ Catalyst E2 ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш учун харажатларни анча камайтиришга имкон беради.
Компаниянинг савдолар бўйича вице-президенти Мэтт Хортоннинг фикрича, автобуснинг узоқ вақт қувватланишсиз юра олишининг сири унинг аккумулятор батареясидадир. Аккумуляторлар 660 кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқаришга қодир.
АҚШ жамоатчилик транспорти уюшмаси маълумотларига кўра, АҚШдаги автобусларнинг деярли ярми ҳозирданоқ гибрид двигателлар билан жиҳозланган ёки муқобил ёқилғи турларидан фойдаланади.
Янги автобус 2017 йилдан савдога чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда