Россия Федерациясида август ойида 113 749 дона енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотилган. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кам демакдир, дея хабар бермоқда "Кун" нашри..
Умуман, 2016 йил январь-август ойларида 895 357 дона янги машина сотилган бўлиб, бу борада ҳам ўтган йилнинг саккиз ойига нисбатан 14,9 фоизга пасайиш кузатилган.
Жадвалда, Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo қўшма корхонаси маҳсулотлари расман 2016 йил июлидан бошлаб Россия ҳудудида савдоларини тўхтатган, унинг ўрнига Ravon бренди остида автомобиллар етказиб берила бошланди.
Ҳисоботга кўра, август ойида мазкур бренд остида ишлаб чиқарилган машиналардан атиги 237та сотилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль моделларининг ҳеч бири Россия авто бозорида энг кўп сотилган 25та машина рўйхатига кира олмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади